Москвадаги «Crocus City Hall» савдо кўнгилочар мажмуасида террорчилик акти содир бўлди
Москвадаги «Crocus City Hall»да теракт содир этилди. Ҳозиргача камида 40 киши ҳалок бўлгани ва яна 100 киши ярадор бўлгани айтилмоқда.
Март ойи бошида Россиядаги АҚШ элчихонаси Москвада содир этилиши мумкин бўлган терактлар ҳақида огоҳлантириш эълон қилганди. Кейинроқ, Буюк Британия, Латвия ва Германия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам худди шундай хавф ҳақида ўз фуқароларини огоҳлантирганди.
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги «Crocus City Hall« концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан президент Владимир Путинга таъзия йўллади.
Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига «Crocus City Hall»даги теракт натижасида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмаганлиги айтилди.
Элчихона ҳуқуқ-тартибот идоралари билан яқин алоқада бўлиб турибди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг колл-маркази: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76. Электрон почта манзили: uzkorus@mail.ru
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг