Москвада Ўзбекистоннинг маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган кўргазма тақдим этилди
Фото: “Халқ сўзи”
Москва шаҳрида ўтказилган Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) да мамлакатимизнинг маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган павильон ташкил этилди.
Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамда Москва мери Сергей Собянин иштирок этди.
Павильон 5 та кўргазма залидан иборат бўлиб, уларда анъанавий ўзбек рангтасвири ва энг яхши ёғоч ўймакорлиги акс этган маҳсулотлар намойиш этилди. Шунингдек, ўзбек миллий кулолчилик буюмлари, зардўзлик маҳсулотлари, қўлда тўқилган ипак гиламларни кўриш мумкин.
“Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти” залида эса Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон шаҳарларининг тарихий жойларига виртуал саёҳат қилиш ва миллий туроператорлар таклифлари билан танишиш имконияти яратилган.
Шунингдек, янгиланган павильонда музокаралар, тақдимотлар, бизнес-семинарлар ва маҳорат дарслари учун замонавий бизнес майдони ташкил этилган, бадиий галерея ва арт кафе ташкил этилган.
Маданий мерос кўргазмасини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ва Бадиий академия билан ҳамкорликда замонавий санъат ва ҳунармандчилик маҳсулотлари, экспонатлар ва асл нусхадаги расмлар кўргазмага қўйилган
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг