Москва ва Минералние Води шаҳарларидан Тошкентга учган самолётлар муқобил аэродромга йўналтирилди
Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясининг Минералние Води — Тошкент йўналиши бўйича AZ 0681 рейси об-ҳаво шароити, хусусан, кучли шамол ва кўриш имкониятининг пастлиги туфайли Навоий аэропортига жўнатилди.
Бортида 91 йўловчи бўлган Sukhoi Superjet 100-95B самолёти маҳаллий вақт билан соат 12:19 да Навоий халқаро аэропортига қўнди. Об-ҳаво яхшилангач, самолёт соат 13:23 да қайта Тошкентга учиб кетди.
Шунингдек, бугун соат 05:42 да об-ҳаво шароити туфайли «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY 602 Москва — Тошкент рейсини амалга ошираётган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Навоий аэропортига бориб қўнди. Бироз вақат ўтгач, об-ҳаво шароити яхшилангандан сўнг бортида 226 йўловчи бўлган самолёт Тошкент аэропортига уча олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг