Мўйноқдаги яна бир қудуқдан табиий газ оқими олинди (+видео)
Видеодан кадр
Устюртдаги «Мўйноқ» конида муҳим геологик натижага эришилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамияти ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, бугун, 25 декабрь куни 3-сонли излов қудуғидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинган. Қудуқда бурғилаш ишлари жорий йилнинг 8 сентябрь куни «Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари» томонидан бошланган бўлиб, қуйи юра қатламлари 4 940 метр чуқурликкача бурғиланган.
Билдирилишича, энди 3 сутка давомида қудуқ маҳсулдор қатламининг табиий хусусиятлари ўрганилади. Ушбу тадқиқотлар натижасида қудуқнинг суткалик дебити, қатлам босими ва бошқа муҳим параметрлари аниқланади.
Айни пайтда Мўйноқ майдонида яна иккита қудуқда бурғилаш ва синаш ишлари жадал давом этмоқда. Тез кунларда ушбу қудуқлардан ҳам натижалар олиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 26 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани «Учсой» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Муйноқ» конида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг