Мобиль лабораториянинг қандай афзаллиги бор?

14:25 22 Июль 2025 Жамият
148 0

“Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан махсус автотранспортга ўрнатилган мобиль лаборатория ёрдамида 1343 км узунликдаги ер ости газ қувурлари текширилди. Бунинг натижасида 398 та газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланиб, 2,4 миллион метр куб табиий газ йўқотилишининг олди олинди.

Мазкур мобиль лабораториянинг асосий афзаллиги бир вақтнинг ўзида ер ости ва ер усти газ қувурларини аниқлик билан текшириш имкониятини беради. Оддий ҳолатда чилангар бир кунда пиёда бор-йўғи 10 км масофани текшириши мумкин бўлса, мобиль лаборатория ёрдамида 80 кмгача қувурлар бир кунда кўздан кечирилади.

Натижада нафақат вақт, балки ишчи кучи ҳам тежалади, газ қувурларини текширувларнинг аниқлиги ошади ва режалаштирилган вазифалар тўлиқ бажарилишига эришилади.

Одилбек ОДАМБОЕВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер