Мияни қаришдан ҳимоя қилишга қодир ўсимлик аниқланди

Иллюстратив фото
Бразилиянинг Рио Гранде до Сул федерал университети олимлари Америка райҳон экстракти оксидловчи стресс ва яллиғланишни камайтириш орқали мияни ёшга боғлиқ ўзгаришлардан ҳимоя қилишини аниқлади.
Сичқонларда ўтказилган тажрибада олимлар унинг гиппокамп(хотира, навигация ва ҳиссиёт учун масъул бўлган мия структураси)га, хотира ва ўрганиш билан боғлиқ бўлган мия тузилишига таъсирини баҳоладилар. Тадқиқот шуни кўрсатдики, бирикма реактив кислород турлари (ROS) — метаболизм жараёнида организмда ҳосил бўладиган ва ҳужайраларга зарар етказиши мумкин бўлган зарарли молекулалар концентрациясини камайтириши мумкин. Ҳаддан ташқари ROS оксидловчи стрессга олиб келади, бу ҳужайра функциясини бузади, айниқса, мияда улар нейрон мембраналарига зарар етказади ва нерв сигналларининг узатилишини бузади.
Экстракт шунингдек, гиппокампдаги ҳужайра мембраналарининг йўқ қилинишини олдини олди ва TNF-a (ўсимта некрози омили альфа) ва IL-1b (интерлейкин-1 бета) каби яллиғланиш цитокин (оқсил хабарчи молекулалар)лари даражасини пасайтирди. Ушбу сигнал молекулалари организмдаги яллиғланиш жараёнларини фаоллаштиради ва сурункали кўтарилганда нейро яллиғланиш ва миянинг тез қаришига ёрдам беради.
Биокимёвий таҳлил ўсимликда антиоксидант фенолик бирикмаларнинг юқори концентрациясини, жумладан, росмариник ва хлороген кислоталарни аниқлади. Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, бу моддалар нейропротектив таъсир кўрсатади.
Олимларнинг таъкидлашича, олинган натижалар Америка райҳон экстракти функционал озиқ-овқат қўшимчалари ва озуқавий моддаларни яратиш учун потенциал асос бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бироқ, одамлар учун оптимал дозани ва шаклни аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг