Мисрдан гепатитга қарши дориларнинг жорий йилдаги тўртинчи партияси келтирилди

14:43 13 Февраль 2024 Жамият
247 0

Жорий йилнинг 10 февраль куни “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши “Sofosbuvir-400mg” дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.

Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона “Sofosbuvir-400mg” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ доллари бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитини даъволаш учун “Даклатасвир” ва “Софосбувир”, В гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларининг беғараз кўмак ёрдами сифатида Ўзбекистонга тақдим этилиши юзасидан келишувга эришилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер