Миср футбол федерацияси ФИФАни судга бермоқчи
Аввал хабар берганимиздек, ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Эрон — Миср ўйини доирасида бир жинслиликни қўллаб-қувватлаш бўйича турли тадбирлар ўтказмоқчи. Мазкур ҳолат юзасидан ҳар икки мамлакат ФИФАга ушбу тадбирларни бекор қилиниши сўраб расмий мактуб йўллади. ФИФА ҳали бу борада расмий жавоб бергани йўқ, бироқ бир қатор Европа нашрлари ташкилот бу талабни рад этгани ҳақида ёзмоқда.
Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож бу ҳаракатлар нотўғри эканини таъкидлаб, интервью берган. Мисрда эса бу масала парламентгача етди ва мамлакат вакиллари спорт вазиридан бу масалани жиддий кузатишни сўраган.
“Мамлакатдаги бир футбол расмийининг сўзларига кўра, ҳозирда Миср футбол федерацияси ФИФА жавобини кутмоқда ва унга биноан кейинги қадамлар белгиланади. Агар жавоб улар сўраган талабни қабул қилиш ҳақида бўлмаса, Миср футбол федерацияси Халқаро спорт арбитраж судига ФИФА устидан шикоят киритади”, деб ёзмоқда Эроннинг “Total fut” портали.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Эрон — Миср ўйини 2026 йилнинг 27 июнЬ санасида Сиэтл шаҳридаги “Lumen Field” стадионида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг