Миллий университетдан қарийб уч миллиард сўмлик тарихий асарлар ўғирлаб кетилди

14:23 21 Февраль 2022 Жамият
923 0

Фото: Архив сурат

Миллий университетдан қиймати 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлган тарихий асарлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Миллий университет ахборот-ресурс маркази фондидан 2,6 миллиард сўмлик XIII - XIX асрларга оид тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилинган.

Жорий йилнинг 19 февраль куни Бош прокуратура томонидан университетнинг мансабдор шахслари ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, ахборот-ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан назорат қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер