Михаил Мушустинга Россияда янги вазирлик ташкил этиш таклифи берилди
Самарадорлик вазирлиги ёки Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш вазирлигини ташкил этилиши мумкин. Бу бюджет харажатларини оптималлаштириш бўйича самарали чора сифатида кўрилмоқда.
Россияда самарадорлик вазирлиги ёки давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш вазирлигини ташкил этиш таклиф этилди. Бу ҳақда “Известия” газетаси “Аванти” ишбилармонлик ватанпарварлигини ривожлантириш бўйича тадбиркорлар ассоциацияси раҳбари Раҳмон Янсуков Россия бош вазири Михаил Мушустинга йўллаган хатга асосланиб хабар берди.
Хатда таъкидланишича, Россия иқтисодиёти Ғарб санкциялари билан боғлиқ муаммоларга тўқнашмоқда. Федерал давлат дастурлари ва кўплаб ижтимоий мажбуриятлар туфайли мамлакат бюджети босим остида. Бундан ташқари, айрим амалдорлар исрофгарчиликка йўл қўймоқда. Шу боис бюджет харажатлари самарадорлиги биринчи даражали аҳамиятга эга.
Тадбиркорларнинг фикрича, бюджет харажатларини оптималлаштиришнинг энг маъқул чораларидан бири махсус федерал ижро этувчи орган — самарадорлик вазирлиги ёки давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш вазирлигини ташкил этишдир.
Янги вазирлик давлат бошқарув жараёнларини соддалаштириш, қоғозбозликка қарши курашиш, бир-бирини такрорловчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб уларни қисқартириш, федерал агентликларни қайта тузиш ва харажатларни камайтириш каби вазифаларни бажаради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг