Метан «заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилади
Иллюстратив фото
Аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳани табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан «заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, қўшни давлатдаги газ тармоғида кузатилган техник носозлик туфайли импорт қилинаётган табиий газ қисқаргани сабабли зарурий чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларида табиий газ босими пасайишини олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режа-графикларга асосан метан «заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда.
Таъкидланишича, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини (мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, шифохоналар, олий таълим муассасалари, иссиқлик электр станциялари ва бошқалар) табиий газ билан барқарор таъминлаш бош вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Юқоридаги амалий ҳаракатлар ҳам айнан шу мақсадда жорий этилмоқда.
«Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз», дейилади вазирлик хабарида.
Қўшимча қилинишича, ҳолат ҳақида қўшимча ахборот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг