“Менинг ҳудудим” электрон платформаси ишлаб чиқилади
Иллюстратив фото
“Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023–2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–299-сон, 11.09.2023 й.) қабул қилинди
Ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштиришга доир ишлаб чиқиладиган ҳужжатларнинг қуйидаги даражалари белгиланди:
биринчи даражада – ҳудудларнинг рақобат устунликлари ва барқарор ривожланиш драйверларини аниқлаб берувчи Ўзбекистон ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари, Агломерацияларни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади;
иккинчи даражада – шаҳарлар (шаҳарчалар) ва шаҳар атрофи зоналари интеграцияси асосида шаҳарларнинг (шаҳарчаларнинг) бош режалари, шунингдек, қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари ишлаб чиқилади;
учинчи даражада – ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган мастер режалари ёки батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди.
Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.
2024 йил 1 июлгача “Менинг ҳудудим” электрон платформаси ишлаб чиқилади.
Платформада аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ва мастер режаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда овоз бериш механизми жорий этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг