Менинг уйимда ҳам сопол йўқ – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада бўлган Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини ҳам бориб кўрган эди.
Президент таниқли кулоллар Музаффар Саидов ва Шарофиддин Юсупов хонадонига кириб, улар билан самимий суҳбатлашган.
«Махсус ракурс» дастурига кўра, давлат раҳбари кулоллар билан ҳунармандчилик буюмларини оммалаштириш хусусида гаплашган.
«Шунақа бўлиб қолди, иккита генерал келишганди, мен айтдим «Ҳой биродарлар, иккита товоққа пулларинг йўқми сизларни?» Шуни олиб уйларингга қўйсаларинг-чи. Тирикчилигим бор, мен хоҳламайман чет давлатга шуни кетишини, шу ерда қолсин», дейди кулол Шарофиддин Юсупов.
Президент кулолга юзланаркан «Ана, мени ниятим шу-да. Мени уйимда ҳам йўқ бу сопол. Ҳаётимизга, рўзғоримизга киргиза олмадик» деди.
Шарофиддин кулол Президентга эсдалик учун феруза сирли катта лаганни совға қилган.
«Худо хоҳласа буни уйга қўйиб қўяман», дея Президент совғани қабул қилиб олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг