Мексикада кучли ёмғир ва тошқинлар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Мексикада бир неча кун давом этган кучли ёмғирлар ва улар келтириб чиқарган тошқинлар натижасида камида 41 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг фуқаролар хавфсизлиги ва муҳофазаси вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Маълумотларга кўра, қурбонларнинг катта қисми Идальго (16 нафар) ва Веракрус (15 нафар) штатларига тўғри келади. Ҳозирда 27 нафар бедарак йўқолган фуқарони қидириш ишлари давом этмоқда.
6–9 октябрь кунлари мамлакатнинг бир қатор ҳудудларига ёмғир кўп ёғган. Президент Клаудия Шейнбаумнинг кўрсатмасига мувофиқ, жабрланган ҳудудларда фуқароларни ҳимоя қилиш режалари ишга туширилган, армия ва денгиз пиёдалари сафарбар этилган, вақтинча бошпана ва сувни тозалаш пунктлари ташкил этилган.
Фуқаролар муҳофазаси идораси маълумотига кўра, бешта штатда 320 мингдан зиёд аҳоли электр таъминотисиз қолган. Шунингдек, 1000 километрдан зиёд автомагистрал йўлларга зарар етган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг