Меҳнат муҳофазаси — ходимнинг хавфсизлиги ва иш самарадорлиги асоси
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгашининг 2025 йил I ярим йиллик иш режасига асосан, бугун Юқори Чирчиқ тумани “Султонравот” маданият марказида “Меҳнат муҳофазаси — ходимнинг хавфсизлиги ва иш самарадорлиги асоси” мавзуида амалий семинар ўтказилди.
Мазкур семинарга “Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси” Юқори Чирчиқ туман кенгаши, касаба уюшмасига аъзо ташкилотлар – мактабгача ва мактаб таълими муассасалари иш берувчилари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимлар таклиф этилди.
Тадбирда тегишли соҳа масъуллари томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича таълим соҳасидаги муаммолар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш аҳамияти, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маъруза қилинди.
Семинар иштирокчилари керакли маълумотларни олиб, айрим саволларга тўлиқ жавоблар олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг