"Матонат" фильмининг ўзбек ва рус тилларидаги премьераси бўлиб ўтди
Кинематография агентлигида “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан суратга олинган "Матонат" ҳужжатли фильмининг ўзбек ва рус тилларидаги намойиши ташкил этилди.
Премьера аввалида, Агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, фильм режиссёри Шуҳрат Маҳмудов, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихона вакили Владимир Юриевич, Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК директори Баҳодир Одиловлар сўзга чиқиб, ижодкорларни қутлашди.
"Матонат" фильми Кинематография агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда суратга олинган. Унда II жаҳон урушида қатнашган 101 ўзбекистонлик юртдошимизнинг урушда Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳамда Голландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган концлагерларда ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.
Премьерадан сўнг ижодий жамоа билан суҳбат ташкил этилди.
Фильм ижодкорлари: режиссёр Шуҳрат Маҳмудов, сценарий муаллифи Розиқа Мергенбаева, операторлар Рифкат Ибрагимов, Рустам Магадиев, рассом Бектош Ражабов, композитор Дмитрий Янов-Яновский.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг