Машина устида мушакбозлик қилган блогер 7 суткага қамалди
Видеодан кадр
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида автомобиль томига чиқиб, салют учирган 21 ёшли фуқаро 7 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 август куни 21 ёшли шахс Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда, ҳаракатланиб кетаётган машина устида пиротехника воситаларидан фойдаланган ва бу ҳолат акс этган видеоларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаштирган.
Тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи ва қоидабузар шахс аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан йўловчининг ҳаётини хавфга қўйгани сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 12810-моддаси (йўл безорилиги), йўловчига эса 183- ва 1851-моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ишга доир ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туман судига юборилган.
Туман судининг қарори билан 2004 йилда туғилган фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, юқоридаги ҳолат содир этилган автомашина ҳайдовчисига 1 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 25 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг