Марсда 1,5 минг кун ёхуд NASA ноодатий селфини эълон қилди
Фото: NASA
NASAнинг «Perseverance» номли Марсдаги роботи Марс юзасида ўтказган 1500-кунини эсдалик селфи билан нишонлади. Ушбу суратда ноодатий ҳолат юз берди. Селфи орқа фонида чанг бўрони (Марсдаги «Dust devil») ҳам тасвирга тушиб қолди. Бу ҳақда марказ ўз веб-сайтида хабар берди.
Қайд этиш керакки, робот ҳозирда Жезеро кратеридаги «Witch Hazel Hill» номли ҳудудда тадқиқот олиб бормоқда. Мутахассисларнинг айтишича, сурат яхши ёритилган ва атмосфера очиқ бўлгани туфайли 5 километр узоқликдаги чанг бўрони ҳам яққол кўринган. Бу сурат орқали олимлар роботнинг умумий ҳолати, чанг босгани ва ускуналарининг ишлашини ҳам текширишди.
Селфи махсус камера — «WATSON» ёрдамида роботнинг «қўли» билан олинган 59 та суратдан йиғилди. Суратда роботнинг «кўзи» ҳам камера томон қараб туради. Бундан ташқари, расмда робот охирги бурғулаган жой — «Bell Island» ҳам кўриниб турибди.
«Perseverance» ҳозиргача Марсда тахминан 36 км юрди, 37 та тошни ўрганди ва 26 та тош ядросидан намуна олди. Мутахассислар робот ҳали ҳам яхши ишлаётганини, барча тизимлари «яшил» ҳолатда эканини маълум қилишди.
Ҳозирда робот «Jezero» кратерининг ғарбий қисмидаги янги ҳудуд — «Krokodillen» атрофида изланиш олиб бормоқда. NASA бу ишлар келажакдаги илмий тадқиқотлар учун жуда фойдали бўлишини билдирди.
Муслима Шерзодбекова
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг