Мармар қазиб олган масъуллар давлат ва жамият манфаатларига 339 миллион сўм зарар етказди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида «Б.Ч.» МЧЖ масъул шахслари Ғозғон шаҳридаги мармар конидан қонунга хилоф равишда 862,11 метр. куб ҳажмдаги мармарни ўзбошимчалик билан қазиб олгани фош қилинган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қонунбузилиш ҳолати натижасида давлат ва жамият манфаатларига 339 миллион сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг