Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарлари учинчи йиғилишининг Қўшма декларацияси қабул қилинди
«Инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлида ҳамкорлик» мавзусидаги Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўз ишини якунлади.
Ялпи мажлис ва сессиялар доирасида инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, иқтисодий ҳамкорлик ва рақамли трансформация йўналишлари бўйича фикрлар билдирилиб, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, инновацион ечимларни жорий этиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди. Экология ва «яшил» сиёсат масалаларида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда ушбу йўналишда парламент назоратини кучайтириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар гендер тенглик, ёшлар сиёсати, таълим ва маданий алмашинувларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш таклифни билдирди.
Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарлари учинчи йиғилишининг Қўшма декларацияси ҳам қабул қилинди.
Келгусида парламент дипломатиясини кучайтириш, қонунчилик бўйича илғор тажрибалар билан алмашиш ва мулоқот майдонларини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг навбатдаги — IV йиғилишини 2026 йилда Қозоғистон Республикасида ўтказиш назарда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг