Марказий Фарғонада 74 гектар ер яшил белбоғга айлантирилмоқда
Айни кунларда Марказий Фарғона ҳудудида жойлашган Ёзёвон туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида белгиланган ишлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.
— Бу мавсум давомида туманимизда 555 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экиш режалаштирилган, — дейди Ёзёвон тумани ҳокими ўринбосари Дилмурод Бекмирзаев. — Шу мақсадда маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа муассасалари ҳудудларида яшил майдон ва боғлар ташкил этилмоқда. Хусусан, ўқитувчилар ташаббуси билан «Устозлар боғи» барпо этилган бўлса, янги бунёд этилаётган «Янги Ўзбекистон» массивида турли соҳа вакиллари иштирокида кўчат экиш тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳудудларда маҳалла боғлари барпо этилаётгани ҳам эътиборга молик.

«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги эзгу ташаббуслар давомида туманда жойлашган «Марказий Фарғона» сув омбори атрофида Фарғона вилоятининг турли туманларидан келган қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ходимлари иштирокида яшил белбоғларни кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу мақсадда 74 гектар ер кўчат экиш учун тайёрланди.
Ушбу майдонга 75 минг туп терак ва турли манзарали кўчатлар экиш бошланди. Ҳайдов тракторлари ёрдамида ерлар шудгорланиб, жўяклар олинди, ҳашарда иштирок этганлар томонидан уялар очилди. Тадбирнинг биринчи куниёқ 31 минг туп кўчат экилди.

Айтиш жоиз, 2024 йилда «Яшил макон» лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида ушбу ҳудудда кенг кўламли ишлар амалга оширилган эди. Сув омбори атрофидаги 204 гектар ўзлаштирилмаган ерлар соз ҳолатга келтирилиб, турли хил кўчатлар экилган, яшил белбоғ ташкил этилган ва тадбиркор ҳамда ташкилотларга бириктирилган. Аммо кўчатларнинг бир қисми қаровсизлик ёки бошқа сабаблар туфайли кўкармаган. Бу ҳолат барча учун муҳим сабоқ бўлди.
Энг асосий мақсад — сув омбори ҳудудини экотуризм масканига айлантириш. Бу йўлда нафақат ёзёвонликлар, балки бутун Фарғона аҳли астойдил ҳаракат қилаётгани эътиборга лойиқ.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг