Марғилонда ЮНЕСКО шафелигида маҳорат дарслари ўтказилмоқда
Фото: Ботир Мадиёров / Халқ сўзи
ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан жорий йилнинг 12-22 октябрь кунлари сўлим Марғилон шаҳрида ўлкамизнинг барча ҳудудидан келган 60 нафардан зиёд ҳунармандлар ва дизайнерлар иштирокида маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда.
Қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган ушбу тренинглар Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
-Бобомерос анъаналарни замонавий мезонлар асосида ривожлантириш учун жаҳон андозалари даражасида ишлаш услубига ўтишимиз зарур, - дейди фарғоналик машҳур ҳунарманд Расулжон Мирзааҳмедов. – Шу боис машғулотлар жараёнида ҳунармандчиликда самарали менежмент ва маркетинг, маҳсулотлар рекламасида интернет ва ижтимоий тармоқлар имкониятларидан фойдаланиш каби назарий машғулотлар билан бирга қўлда гилам тўқиш, миллий матоларни бўяш, этно-дизайн каби мавзуларда маҳоратимизни ошираётганимиз айни муддаодир.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг