«Манчестер Сити» футболчиси фаолиятини «Ал-Наср»да давом эттириши мумкин

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоаси «Манчестер Сити» футболчиси Фил Фоденнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда «Fichajes» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Саудия клуби Фоденнинг трансфери учун 130 миллион евро тўламоқчи. Жамоа айни пайтда музокара ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.
«Манчестер Сити» раҳбарияти эса ҳозирча футболчисини қўйиб юбориш ниятида эмас. Пеп Гвардиола Фоденни жамоанинг асосий таркибидаги муҳим бўғинларидан бири сифатида кўради. У айниқса, сўнгги мавсумларда ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғида кўплаб ҳал қилувчи голлар ва паслар муаллифига айланган.
Шунга қарамай, Саудия Арабистони клубларининг молиявий имкониятлари «Сити»ни ҳам ўйлантириб қўйиши мумкин. 130 миллион евролик таклиф Европа футбол бозорида ҳам катта сумма ҳисобланади.
Маълумот учун, Фил Фоден «Манчестер Сити» билан Премьер-лигада жами 194 та ўйин ўтказиб, 62 та гол урган ва 29 та голли узатма амалга оширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг