«Манчестер Сити» финалга йўл олди
Кеча, 4 февраль куни Англия Лига кубоги мусобақасининг ярим финал ўйинлари якунланди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 14 январь санасида «Ньюкасл» майдонида бўлиб ўтган ва ушбу баҳсда Пеп Гвардиола бошқарувидаги жамоа 0:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу гал ҳам омад «шаҳарликлар»га кулиб боқди.
Ўйинда ҳисоб 7-дақиқада Омар Мармуш томонидан очилди. 29-дақиқада Мармушнинг ўзи ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Тайм якунига яқин Тижжани Рейждерс танаффусга жамоалар 3:0 кўринишида йўл олишини таъминлади.
Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Антони Эланга ҳисобни қисқартирди. Учрашув айнан 3:1 ҳисоби билан якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Унинг ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 6,3 баллга баҳоланди.
Шу тариқа «Манчестер Сити» жамоаси Англия Лига кубоги мусобақасининг финалига йўл олди. Энди чемпионлик йўлида жамоа «Арсенал» билан куч синашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг