Манба: Месси келаси мавсум «Барселона»га қайтади

12:20 19 Август 2025 Жамият
301 0

8 карра «Олтин тўп» соҳиби Лионель Месси собиқ жамоасига қайтмоқчи. Бу ҳақда журналист Алекс Кандалл хабар берди.

Маълумотларга кўра, Месси клуб билан хайрлашув ўйини ёки қисқа муддатли шартнома имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчи бутсаларини михга илишдан олдин янги «Камп Ноу» стадионида ўйнашни хоҳлаяпти. Бироқ у фаолиятини «Барселона»да якунлаш учун бу қарорга келмаган.

Қайд этиш жоиз, айнан Алекс Кандалл Мессининг «Интер Майами»га ўтишини ҳам биринчи бўлиб ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, янги «Камп Ноу» стадионини 2026 йилда тўлиқ очиш режалаштирилган, аммо баъзи трибуналар 2025/26 йилги мавсум якунида тайёр бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?