“Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди 

12:39 18 Ноябрь 2021 Жамият
1337 0

Фото: "Халқ сўзи"

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонининг топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда энг муносиб кўрилган 62 нафар номзодга “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони топширилди.

Ушбу тадбирда мамлакатимизда маънавият-маърифат соҳасида фаолият олиб бораётган олимлар, зиёлилар ва Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирок этишди.

Айтиб ўтиш жоизки, 2019 йил 3 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорида жамиятда юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришдаги самарали меҳнати ва ибратли фаолияти, ёшларни баркамол авлод қилиб тарбиялашдаги хизмати учун давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига топшириладиган «Маънавият фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этилган.

Эслатиб ўтамиз, Бугунги кунга қадар фидокорона меҳнат қилган ва самарали натижаларга эришган 65 нафар инсон мазкур мукофот билан тақдирланган.

Шаҳноза Холиқова

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?