“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун маъқулланди
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлисида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Қонуннинг асосий мақсади маъмурий актларни қабул қилиш, ўзгартириш, ижро этиш ва бекор қилишга қаратилган маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги аниқ қилиб белгиланиб, вазифалари тушунарли тарзда баён этилмоқда.

Шунингдек, ушбу Қонуннинг қўлланиладиган соҳаси кенгайтирилиб, Қонун солиқ, божхона, давлат назорати ва текшируви, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ҳарбий рўйхатга олиш ва ҳарбий хизматга чақириш, шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларини ажратиш ва олиб қўйиш каби тартиб-таомилларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмоқда.
Қонун ўзбошимчаликни ва ваколатнинг суиистеъмол қилинишини тақиқлаш, ҳуқуқни қўллашни рад этишга йўл қўймаслиги каби янги принциплар билан бойитилиб, амалдаги принципларга аниқ ва тўлиқ таърифлар берилмоқда.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахслар билан давлат органлари ўртасидаги муносабатларни аниқ белгилашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига давлат органлари ходимлари томонидан етказилиши мумкин бўлган ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишга, маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона механизми яратилишига хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.





Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг