Мамлакатимиздаги биринчи хусусий ГЭС ишга туширилди

11:56 30 Август 2024 Жамият
151 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Улуғнор туманида республикамиздаги биринчи хусусий ГЭС ўз фаолиятини бошлади. У бир йилда 5,2 миллион киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга. Янги лойиҳа туфайли 2000 та хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланди.

— Куз-қиш мавсумида хонадонларимизда электр энергиясида узилишлар кузатилиб турарди, — дейди меҳнат фахрийси Соҳибжон Шокиров. — Ушбу ГЭСнинг ишга туширилиши натижасида бу борадаги муаммоларимиз ортда қолди. Бу республикамиз мустақиллигининг 33 йиллик санаси арафасида улуғнорликлар учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Андижон вилоятида яна 26 та ана шундай лойиҳаларни ишга туширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?