«Mall of Uzbekistan» йирик савдо марказлари ишга туширилади

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган «Mall of Uzbekistan» йирик савдо марказлари ишга туширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қайд этилди.
Йиғилишда маълум қилинишича, бугунги кунда мамлакатимизда тайёр кийим кечак, чарм-атторлик маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқарадиган 4 мингдан зиёд корхона бор.
Лекин уларни аҳолига танитиб, кенг танлов имконини берадиган, миллий маҳсулотлар бир жойда сотиладиган савдо марказлари йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган «Mall of Uzbekistan» йирик савдо марказлари ишга туширилади. Бу ердаги савдо дўконлари тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилади.
Ишчиларининг 15 фоизи эҳтиёжманд оиладан бўлган тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналарига фойда солиғи 2 фоиз, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланган.
Эндиликда тўқимачилик ва чарм корхоналарига эҳтиёжманд одамларни ишга олиш бўйича 15 фоизли меъёр 2 баробар камайтирилади. Бундан буён имтиёз олиш учун корхонада эҳтиёжманд одамлар билан бирга ногиронлиги бор ишчилар ҳам ҳисобга олинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилиниши ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг