Малайзияда «Ўзбекистон» туристик йўналиши кўрсаткичи ўрнатилди
Малайзиянинг Перлис штатидаги «Wang Kelian» тепалигида «Ўзбекистон» туристик йўналиши кўрсаткичи ўрнатилди.
Непал, Бруней, Канада ва бошқа давлат кўрсаткичлари билан бир қаторда ўрнатилган Ўзбекистон кўрсаткичига «Wang Kelian» тепалигидан юртимизгача бўлган масофа 5,218 км эканлиги қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, 2022 йилда Малайзияга ташриф давомида икки мамлакат ўртасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун мамлакатлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш ва нархларни муқобиллаштириш масаласи илгари сурилган эди.
Қолаверса, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Нанси Шукри ўртасидаги учрашувда Малайзиядан доимий равишда зиёратчилар сафарини ташкиллаштириш борасида келишиб олинган эди.
Бундан ташқари, Малайзия билан нафақат туристлар оқими, балки зиёрат туризми соҳасидаги малакали мутахассислар сафини кенгайтириш борасида ҳам ҳамкорликка келишилган.
Маълумот учун, «Wang Kelian» денгиз сатҳидан 304 метр баландликда жойлашган бўлиб, ушбу сайёҳлик маркази бевосита тропик ўрмон манзарасига туташган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг