Мактабларнинг ёпилиши сўнгги чора бўлиши керак – ЖССТ

19:22 16 Сентябр 2020 Дунё
1325 0

CОVID-19 пандемияси туфайли дунёдаги миллионлаб болалар бир неча ойдан буён мактабга бора олишмади. Шу боис эндиликда мактабларнинг ёпилиши сўнгги чора бўлиши керак.

Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифинг давомида маълум қилди.

«Мактабларни ёпиш тўғрисидаги қарор вақтинчалик ва коронавирус интенсив тарзда юқадиган жойларда маҳаллий даражада қабул қилинган сўнгги чора бўлиши керак», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Гебрейесус мактаб ўқувчилари таълим жараёнини тўхтатмаслиги кераклигини ва бунга онлайн таълим орқали эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Мактаблар ёпиқ бўлган даврдан эса ўқувчилар ўз иш столига қайтганидан кейин инфекция тарқалишини олдини оладиган барча чораларни кўриш учун фойдаланилиш лозимлиги қайд этилди.

«Болалар хавфсизлигини таъминлаш нафақат мактаблар, ҳукуматлар ёки оилаларнинг, балки барчанинг ва ҳар бир кишининг вазифасидир», дея хулоса қилди ЖССТ Бош директори.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?