Маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи барча авиакомпанияларга субсидия ажратилади

Мамлакатимизда 2021 йил 1 июндан бошлаб маҳаллий авиақатновларни субсидиялаш йўлга қўйилган. Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 7 майдаги “Минтақавий авиаташувларни ва ички туризмни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади ва бу 2026 йил 1 январгача давом этади.
Қарорга кўра, авиачипталар нархлари ҳамда субсидияланадиган авиақатнов йўналишларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби қайта тасдиқланди.
Маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга “Uzbekistan Airways” АЖ учун белгиланган махсус тарифлар ва субсидия миқдорлари барча резидент авиакомпанияларга татбиқ этишга розилик берилди.
Шу муносабат билан барча резидент авиакомпаниялар махсус комиссия томонидан белгиланган маҳаллий йўналишлар ва тарифлар доирасида авиачипта сотишни йўлга қўяди ҳамда ҳар ой якуни бўйича 2021 йил 14 октябрдаги 188-сон буйруқ билан тасдиқланган жадвал шаклида Транспорт вазирлигига субсидиялаш учун аризалар киритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг