Маҳалла сервис компанияси аҳоли хизматида
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги «Пастгузар» МФЙда ўтган йили тажриба тариқасида ташкил этилган маҳалла сервис компанияси сервис соҳасини аҳолига яқинлаштириши билан аҳамиятли эканини исботлади. Бу ерда йўлга қўйилган 23 турдаги хизматларни бажаришга ҳудуддаги қўлида ҳунари бор, лекин вақтинча ишсиз бўлган 8 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади.

— Маҳалламиздаги мингдан ортиқ хонадоннинг хизматимизнинг у ёки бу турига доим эҳтиёжи бор, — дейди маҳалла раиси Нодирбек Шарипов. — Эндиликда улар айни масалада ўз уйларидан унча узоқда бўлмаган компания ёрдамидан фойдаланмоқда. Малакали мутахассислар маиший техникани созлаш, коммунал соҳа, чиқиндиларни саралаш ва ташиш, томорқага ишлов бериш, кўчаларни ободонлаштириш, кўплаб бошқа юмушларни буюртма асосида битириб беришади. Энди қайсидир маиший техникани созлатиш учун анча йўл босиб туман марказига боришнинг ҳожати қолмади.

Сервис компаниясининг имкониятлари тобора кенгаймоқда. Бир муддат аввал бу ерга 67,5 миллион сўмлик миқдорда 12 турдаги асбоб-ускуналари олиб келинган эди. Корхонага жамланган уста ва ҳунармандлар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан 300 миллион сўм маблағ эвазига қуриб берилган замонавий бинога кўчиб ўтди. Айни пайтда вилоятнинг барча туманларидаги биттадан маҳаллада шу сингари сервис компаниялари фаолияти тажрибадан ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг