«Magnum» супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонни тарк этади
Иллюстратив фото
Қозоғистоннинг супермаркетлар тармоғи бўлган «Magnum» Ўзбекистон бозорини тарк этмоқда. Бу ҳақда «Forbes Kazakhstan» хабар қилди.
Тармоқнинг Тошкентда бешта супермаркети ва битта гипермаркети бор эди. Маълумотларга кўра, уларнинг айримлари аллақачон ёпилган, қолганларида ҳам охирги товарлар сотиб тугатиляпти.
«Magnum» 2021 йил декабрь ойида Тошкентда иккита гипермаркет очиш орқали Ўзбекистон бозорига кириб келган. 2023 йил августида компания Ўзбекистондаги «Carrefour» тармоғининг дўконларини бошқарган «Majid Al Futtaim LLC Uzbekistan» бизнесини сотиб олиб, дўконлари сонини еттитагача оширган.
Компания вакиллари 2024 йилда яна 10 та савдо нуқтасини очиб, тармоқлар сонини 17 тага етказишини маълум қилган, бироқ ушбу кенгайиш режалари тўхтаган. Сўнгра, 2024 йил февраль ойида Тошкентдаги «Magnum Qoratosh» савдо нуқтаси, май ойида эса яна икки савдо нуқтаси ёпилган.
«EastFruit» таҳлилчиларининг фикрича, «Magnum» ўз вақтида «Carrefour» тармоғи томонидан йўл қўйилган хатолардан тўлиқ хулоса чиқармаган. Бу омил ушбу савдо объектларини самарали чакана бизнес бирликларига айлантиришда муаммолар юзага келтирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг