МАГАТЭ Ўзбекистонга COVID-19 инфекциясини аниқлашда ёрдам берадиган комплектларни етказиб беради

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Соғликни сақлаш вазирлиги иштирокида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги техник ҳамкорлик дастури доирасида МАГАТЭ раҳбарияти томонидан Вирусология илмий-тадқиқот институтига ташхис қўйувчи тест-тизимлар комплектли ускуналари етказиб берилади.
Комплектлар ўз ичига COVID-19 коронавирус инфекциясини аниқлашда янги RT-PCR – реал вақтдаги полимераз занжир реакцияси (ПЦР) методини қўлловчи реагентлар, тест материалини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва бирламчи ишлов бериш, вирус ДНК/РНКни ажратиб олиш, реакцион аралашмани тайёрлаш ва ПЦР ўтказиш, ПЦР натижаларини аниқлаш ва материалларни дезинфекция қилиш ускунасини жамлаган.
Етказиб берилаётган усукна ва тест-тизимларнинг умумий баҳоси қарийб 70 минг еврони ташкил қилади. Ускуналарнинг Ўзбекистонга етиб келиши май ойининг бошида кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг