Маданият вазирлиги Юлдуз Усмоновага танбеҳ берди

15:56 04 Май 2020 Жамият
5022 0

Ижтимоий тармоқларда“Юлдуз Усмонова "Прямой Эфир"да милицияни қаттиқ танқид қилди” мавзусида видео лавҳа тарқатилди. Мазкур хабарларга Маданият вазирлиги муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ушбу видеолавҳага эътироз муносабатини билдирмоқда.

“Ўзбекистонга келган синовлар пайтида Юлдуз Усмонова томонидан билдирилган фикрлар ноўрин, шунингдек, санъаткорнинг хабари бўлмаса керак, икки ой давомида ўз оиласи ва уйига ҳаттоки бормаётган ички ишлар ходимлари ижтимоий тармоқларда нолишаётгани йўқ. Чунки улар халқнинг тинчлиги йўлида кунни кун, тунни тун демай меҳнат қилишяпти.

Бир ишнинг ортидан ички ишлар ходимларини айблаш хато бўлса керак, эсланг, Юлдуз Усмонова ундан олдин ОАВлар орқали ички ишлар ходимларига миннатдорлик билдирган кунингизни. Энди бир аччиқ гап билан уларга билдирган нафратингиз бу ниманинг далолати? Майли, аччиқ устида гапирилган гапларни ижтимоий тармоққа чиқаришингиз бу нимаси?

Бугун мамлакатимизда Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар ходимлари, шифокорларнинг меҳнатини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди”, дейилади муносабатда.

Шунингдек, муносабатда Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик шукуҳини таъминлаб бераётган Ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар ходимлари ҳамда шифокорларга Маданият вазирлиги ўз миннатдорлигини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?