“Ливерпуль” аутсайдер жамоага мағлуб бўлди

12:08 04 Март 2026 Спорт
83 0

Кеча, 3 март куни Англия Премьер лигасининг 29-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидан ўрин олган учрашувда “Ливерпуль” жамоаси мусобақа жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турган “Вулверҳэмптон” жамоаси билан куч синашди.

Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйин тақдири баҳснинг сўнгги 15 дақиқасида ҳал бўлди.

78-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Родриго Гомес ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Муҳаммад Салоҳ ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган тўртинчи дақиқада Андре жамоасининг иккинчи голини киритди.

Шу тариқа баҳс “бўрилар”нинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу мағлубиятдан сўнг, “Ливерпуль” жамоаси тўртинчи ўриндаги “Астон Вилла“дан 3 очкога ортда қолмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?