Куз-қишга тайёргарликни қоғозда ёз ойларида бошлаймиз, лекин, айни қиш келганда қоғоздаги вазифалар ёдимизга тушади — Зойир Мирзаев
Қашқадарё вилояти ҳокими коммунал соҳа масъуллари ҳамроҳлигида Қарши шаҳрини қозонхоналари ва кўп қаватли уйларини айланиб чиқиб, бир қатор мавжуд муаммоларни тез орада ҳал қилишга киришди.
«Коммунал соҳадаги аҳволни яхши, деб ўйламайман, ёмон ҳам эмас. Куз-қишга тайёргарликни қоғозда ёз ойларида бошлаймиз, лекин, айни қиш келганда қоғоздаги вазифалар ёдимизга тушади. Бугун бир хонадонга кирдим. Дарс тайёрлаётган қизалоқ қалин кийимда. Марказлашган иситиш тизими мавжуд, аммо, хонадонларга келаётган қувурлар масъуллар томонидан вақтида ҳимояланмагани сабабли иссиқлик кўчага бесамар тарқаб кетмоқда», деди Зойир Мирзаев.
Таклифим - ҳокимлар ҳам чегара қишлоқларда яшаб кўриши керак, ҳеч бўлмаса бир кун. Шунда масъулиятни сезиш ҳисси ошиб, бошқа масъулларни ҳам уйғота олса. Шаҳарда аҳвол ўрта даражада экани ҳам туманлардаги ҳолат қандайлигини кўрсатиб берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг