Кунига иккитадан кўп олма истеъмол қилиш саломатликка жиддий таъсир қилиши мумкин

Иллюстратив фото
Олма таркибида кўплаб витаминлар ва фойдали моддалар мавжуд, бироқ уларни кўп миқдорда истеъмол қилиш организмга зарар этказиши мумкин
Россиялик диетолог Надежда Цапкинанинг таъкидлашича, олма A, C, B1, B2, PP вa E витаминлари, магний, фосфор, ёд, темир, селен, калий, кальций, рухга бой мева ҳисобланади. У саратон эҳтимолини камайтиради, иммунитетни мустаҳкамлайди, хотирани ва қон томирларининг эластиклигини яхшилайди.
Бундан ташқари, B витаминлари (рибофлавин, тиамин ва B-6 витамин) бойлиги туфайли асаб тизимининг саломатлиги сақланади.
«Олмани кўп миқдорда истеъмол қилиш тиш эмалига зарар етказиши ва уларнинг чиришига олиб келиши мумкин. Цианид олма уруғидаги заҳарли модда, шунинг учун бу мевани уруғсиз истеъмол қилган маъқул», дейди мутахассис.
Инсон танаси оз миқдордаги цианид билан дош бера олади, аммо доза ошиб кетса хавфли бўлиши мумкин.
Кунига иккитадан кўп бўлмаган ўртача катталикдаги олма истеъмол қилиш тавсия этилади ва бунда яшил ранглисига устунлик бериш яхшидир.
«Аллергик реакциялар ва вазнни назорат қилувчи одамлар учун яшил олма кўпроқ мос», дейди мутахассис.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг