Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар йўлга қўйилади
Индонезиянинг «Batik Air» авиакомпаниясининг биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилмоқда. Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А330 самолётларида ҳафтада бир марта жума кунлари амалга оширилади.
Авиакомпания вакиллари «Uzbekistan Airports» раҳбарияти билан учрашув давомида минтақада йўналишлар тармоғини ривожлантириш ва парвозлар сонини кўпайтириш ниятини билдирди. Ўз навбатида, бошқарув компанияси авиаташувчини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини маълум қилди.
«Batik Air» — бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади ҳамда «Lion Air» (лоукостер) арзон авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг