Криштиану Роналду Саудияда жазога тортилиши мумкин
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Суперкубоги финалидан сўнг иккинчи ўрин учун бериладиган медални тақишдан бош тортгани учун жазоланиши мумкин.
Гап шундаки, Саудия Арабистони Суперкубоги финалида «Ал-Наср» «Ал-Ҳилол»га қарши баҳс олиб борди ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Ар-Риёд клуби ҳисобидаги ягона голни Роналду ўз номига гол ёздириб қўйди.
Мусобақанинг тақдирлаш маросимида мағлуб жамоанинг португалиялик 39 ёшли футболчиси иккинчи ўрин учун бериладиган медални тақишни рад этган.

Шунингдек, учрашувнинг иккинчи бўлимида Криштиану жамоадошларини «ухлаётганликда» айблаб, имо-ишора қилгани ҳам футболчининг танқидларга учрашига сабаб бўлди.
«Шу тариқа Роналду 20 минг риял (4800 евро) миқдорида жарима тўлайди», деб ёзи «Goal» нашри.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг