Коррупцияга қарши курашишга оид 2030 йилгача эришиладиган кўрсаткичлар белгиланди

22:31 12 Сентябр 2023 Жамият
423 0

Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Стратегияда 5 та йўналиш бўйича 100 та мақсад назарда тутилган.

Жумладан, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ишларини жадал давом эттириш муҳим мақсадлардан бири этиб белгиланди.

Бунда 2030 йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари сифатида қуйидаги акс этди:

— «Транспаренcй Интернатионал» халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индексида камида 50 поғонага кўтарилишга эришиш;

— Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини 2 баробарга камайтиришга эришиш;

— Давлат харидларини тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширишда маблағларнинг талон-торож қилиш ҳолатлари, товар ва хизматларнинг нархи бозор қийматидан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий қилиш;

— 100 фоиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер