Коронавирусга қарши янги қурилма яратилди
Америкалик олимлар коронавирусни нафақат жисмлар юзаси, балки инсон ҳужайралари ичида ҳам йўқ қилишга қодир қурилма яратди. Бу ҳақда “Scientific Reports” журнали хабарига таяниб, ССВ матбуот хизмати маълум қилди.
Янги ихтиро лампа-чироқ шаклида. У ўзидан кўк ёруғлик тўлқинлари чиқаради ва «COVID-19»ни нейтраллаштиради.
Тадқиқотчилар аввалроқ ультрабинафша нурлари коронавирусга қарши курашишда самара беришини қайд этган эди. Аммо бундай нурланишнинг юқори дозалари ДНК бузилишларига олиб келиши мумкин.
Янги тадқиқотда эса олимлар маълум зичликдаги кўк нур тўлқинларидан фойдаланишди ва унинг тегишли диапазонда инсон учун хавфсиз эканлигини аниқлашди.
Тажриба-синов жараёни одам бронхлари ва трахеясидан олинган донор ҳужайралари асосида ясалган уч ўлчовли ҳужайра моделлари устида ўтказилди.
Маълум бўлишича, бундай ёруғликнинг паст дозалари ҳам вирусни йўқ қила олади ва инсон ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатмайди.
Олимларнинг фикрича, янги ишланма вакциналар танқислигидан азият чекаётган мамлакатлар ва минтақаларда коронавирус пандемиясига қарши кураш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг