Коронавирус. Қурбонлар сони 800 нафардан ошди. Аммо яхши хабарлар ҳам бор...

14:17 09 Февраль 2020 Дунё
2932 0

Фото: Zuma/ТАСС

Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазият тобора мураккаблашмоқда. Касаллик туфайли ҳаётдан 811 киши ҳаётдан кўз юмган. Хитойнинг Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотига кўра, мамлакатда 37198 киши ушбу вирусни юқтириб олган. Мамлакат ташқарида яна 552 киши ушбу касалликни юқтириб олган.

Хусусан, Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбоджа, Непал, Испания, Шимолий Корея мамлакатлари фуқароларидир.

“Сўнгги икки кун ичида Хитойда янги юқумли касалликни юқтирган сони аввалги кунлардагига қараганда камайиши қайд этилди. Бу яхши янгилик. Аммо хулосалар чиқаришга жуда эрта. Рақамлар яна ўзгариши мумкин”, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адан Гебреисус.

Хитойнинг бир нечта йирик авиакомпаниялари, шу жумладан, China Southern Airlines, Xiamen Airlines, Hainan Airlines, Tianjin Airlines ва Beijing Capital Airlines хорижий учувчиларни оммавий равишда ишдан бўшатишни бошлади.

АҚШ ва Япония элчихоналарининг хабар беришича, ушбу мамлакатлар фуқаролари Ухандаги касалхонада вафот этган. Улар Хитойда вирусдан вафот этган илк чет эл фуқаролари бўлди.

Apple, Nike, LVMH ва McDonaldʼs каби 400 дан ортиқ компаниялар мазкур вирус туфайли биринчи чорак зарар кўришини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?