Коронавирус: июнь ойидан буён энг паст кўрсаткич

11:34 03 Ноябрь 2021 Жамият
530 0

Кеча мамлакатимизда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича июнь ойидан буён энг паст кўрсаткич қайд этилди, пневмонияга чалиниш ҳолатлари аниқланмади.

ССВ матбуот хизматига кўра, 2021 йил 2 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186793 (+272) нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, касалликдан соғайганлар жами 182824 (+398) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1329 нафарни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?