Коронавирус бир кунда қарийб юз кишини ҳаётдан олиб кетди. Вирус яна бир мамлакат фуқаросида аниқланди
Фото: clutch.ua
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Хитойда коронавирусни юқтирганлар сони 37 558 кишига етган. Мамлакат ташқарисида яна мазкур инфекция билан боғлиқ 307 ҳолат қайд этилган.
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси тасдиқлаган маълумотга кўра мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 40,171 кишини ташкил этади. Мамлакат ташқарисида эса инфекция билан боғлиқ 558 ҳолат қайд этилган. Касаллик туфайли 910 киши ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганларнинг 908 нафари Хитой фуқароларидир.
Хитойлик шифокорлар томонидан маълум қилинишича, айни пайтда 35,982 киши даволанмоқда. Улардан 6484 нафарининг аҳволи оғир. 3281 бемор тузалган ва касалхонадан чиқарилган.
Касаллик биринчи марта Украина фуқароси ҳам аниқланган. У Японияда, Diamond Princess саёҳат кемаси йўловчиларидан бири бўлган. Кемада жами 3,5 минг нафар йўловчи бўлган, шундан 70 нафарига коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган.
Бунгача мазкур касаллик Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбоджа, Непал, Испания, Шимолий Корея мамлакатлари фуқароларида аниқланган эди.
Хитой ҳукумати коронавирусга қарши кураш учун 10 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган.
Лондон гигиена ва тропик касалликларни ўрганиш мактаби мутахассисларининг таъкидлашича, февраль ойининг иккинчи ярмига келиб вирус тарқалиш чўққисига чиқади. Улар математик моделга асосланиб, касалликка чалинганлар сони 500 минг кишидан ошишини башорат қилишмоқда.
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси 2019-nCoV коронавируси янги ном билан атади — NCP (Novel Coronavirus Pneumonia — янги типдаги коронавирус чақирадиган пневмония”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг