Корея Республикасида туғилиш даражасини кўтариш учун вазирлик ташкил этилмоқда
Архив сурат
Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль мамлакатда туғилиш бўйича вазиятни «миллий инқироз», дея атаб ушбу муаммо билан шуғулланувчи вазирликка асос солинишини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг «Yonhap» ахборот агентлиги хабар тарқатди.
«Миллий миқёсдаги фавқулодда вазият деб аташ мумкин бўлган муаммо — туғилишнинг паст даражасига барҳам бериш учун биз давлат салоҳиятини тўлиқ сафарбар этамиз,» дейди президент.
Ҳукумат 2008 йилдан бери мамлакатда туғилиш даражасини ошириш учун 200 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфлади. Шунга қарамасдан, корейс ёшларини фарзандли бўлиш хоҳиши жуда паст даражада қолмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, янги тузилма Туғилишнинг паст даражаси сиёсатини режалаштириш вазирлиги деб номланади. Ушбу вазирлик раҳбари бир вақтда бош вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари ҳам ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг