«Korea New Network» телекомпанияси ижодкорлари мамлакатимиз ҳунармандчилиги ҳақида видеоролик суратга олмоқда
Жанубий Кореянинг етакчи телекомпанияси «Korea New Network» (KNN) томонидан 36 қисмдан иборат «Осиё ҳунармандчилиги» номли телекўрсатув лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳунармандчилиги, жумладан, каштачилик ва заргарлиги тўғрисида «Бухоро олтин иплари» мавзусида видеоролик ҳам тайёрланяпти.
Халқаро халқ санати ташкилотининг Осиё минтақавий бош котиби Моон Ҳюк Сукнинг ташаббуси билан Маданият ва туризм вазирлиги кўмаги асосида амалга оширилаётган лойиҳага кўра, KNN телекомпанияси ижодкорлари айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Ижодий гуруҳ видеоролик тайёрлаш учун Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятларида мавжуд маданий мерос объектларида тасвирга олиш ишларини амалга оширмоқда. Ушбу медиаконтент келгусида Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳиятини Корея давлати ва Шарқий Осиё минтақасида тарғиб қилиниши ҳамда малкатимизга кириб келувчи сайёҳлар сонини ошишида хизмат қилади.
Маълумот учун, «Korea New Network» (KNN) телекомпанияси – 1995 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва «Кореа Броадcастинг Аwардс» мукофоти билан тақдирланган. Медиакомпания томонидан Осиёнинг 30 та давлатидан 50 хил турдаги ҳунармандчиликка оид кўрсатувларни ўзига жамлаган – тарихда биринчи бор 36 қисмли сериал сифатида тасвирга туширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг