Кўп қаватли уй кириш йўлакларига ҳаракат датчикли лампа ўрнатилиши натижасида электр энергияси иқтисод қилинди

13:51 09 Декабрь 2023 Иқтисодиёт
299 0

4 656 та кўп қаватли уй кириш йўлакларига 49,1 мингта ҳаракат датчикли лампа ўрнатилиши натижасида бир суткада 58,9 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди.

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида кўп қаватли уй-жойларда иссиқлик таъминотини янада яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

2023/2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида республикадаги 5 593 та кўп квартирали уйни таъмирлаш режалаштирилган.

Таъмирлаш ишларига жами 280,5 млрд. сўм (шундан, 182.8 млрд. сўм республика ва маҳаллий бюджет, 73,4 млрд. сўм бошқарув ташкилотлари, 24,2 млрд. сўм ҳомийлик) маблағлар ажратилиши белгилаб олинган.

2 000 та уйнинг 932 минг метр квадрат том қисми, 4 777 та кириш йўлаклари, 2 797 та электр тақсимловчи шитлар, 1 599 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникациялари, 1 228 та кўп квартирали уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ҳамда подъездларга 1 632 та кодли қулфли эшиклар, 5 811 метр квадрат фрамуга ромлари ва 2 898 та энергия тежамкор сенсор лампалар ўрнатиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунга қадар 5 531 та таъмирталаб кўп қаватли уйлар таъмирланди. 1 997 та уйнинг том қисми, 4 747 та кириш йўлаклари, 2 681 та электр қутилари, 1 583 та ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмирланди.

Ишчи гуруҳ томонидан 2023 йилнинг 13 октябрь – 9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳар 12 та туманининг 578 та маҳалласида 48 та кичик ишчи гуруҳлар ташкил этган ҳолда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар ҳолати “маҳаллабай” ўрганилди.

Шунингдек, 6 317 та кўп қаватли уй, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда аниқланган 11 406 та муаммоли масалалар бартараф этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?