Контрафакт дори ишлаб чиқарувчисининг ишлари фош бўлди

12:13 28 Июль 2025 Жамият
140 0

Иллюстратив фото

Контрафакт дори ишлаб чиқарувчисининг ишлари фош бўлди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, Адлия вазирлигига Украинадаги «Фармак» компаниясига тегишли «Эдем» товар белгисига ўхшаш белгидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича мурожаат келиб тушган.

Мурожаат асосида ўтказилган текширув давомида тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқарилган ва савдога чиқарилган фармацевтик воситалар қадоқларида «Эдем» белгисига фонетик жиҳатдан ўхшаш белгидан рухсатсиз фойдаланилгани аниқланди.

Текширув натижасида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича ушбу субъектга нисбатан ўзганинг товар белгисига ўхшаш белгидан қонунга хилоф фойдаланганлиги ва аввал ҳам худди шундай ҳуқуқбузарлик содир этганлиги сабабли базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (75 миллион сўм) миқдорида жарима қўлланилди.

Таъкидлаш жоиз, товар белгиларига оид қонунбузарликлар БҲМнинг 15 бараваридан 50 бараваригача миқдорда маъмурий жарима, БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда молиявий жарима ёки БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон ундирилишига сабаб бўлиши мумкин.

«Ҳурматли тадбиркорлар! Брендингиздан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Адлия вазирлигининг «1008» ишонч телефони орқали хабар беришингизни ёки info@adliya.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентда фуқароларни хориж давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олингани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?